"Мулкдорлар реестри" ишга туширилди

Республикамизда "Geoinfocom" давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган тест режимидаги"Мулкдорлар реестри" – davreestr.uz, gosreestr.uz ишга туширилди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида тест режимида "Geoinfocom" давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган "Мулкдорлар реестри" – davreestr.uz, gosreestr.uz ишга туширилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу қарорга асосан тузилган "Йўл харитаси"да Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга ошириладиган вазифалар ҳам белгиланган бўлиб, айни пайтда Қўмита томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси Ахборот хизмати