Uzcard: "музлатиш" хизмати ишга тушди

Uzcard томонидан "Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш" хизмати йўлга қўйилди.

 

Ушбу хизмат республикамизда фаолият олиб бораётган ҳамда миллий тўлов тизимига интеграция қилинган барча мобил илова платформалари учун қўшимча имкониятдир.

Янги хизмат карта эгасига товарларни (хизматларни) олгунга қадар маблағларни "музлатиб туриш" имконини беради.   

Мисол учун, сиз бирон бир мобил илова орқали маҳсулотга буюртма бердингиз ва маҳсулот етказилганида талабларга жавоб берилмаган ҳолат кузатилганида тўловга ажратилган пул миқдори олдиндан музлатилганлиги сабабли карта ҳисобига қайтарилиши мумкин.

Агар маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловни бекор қилмоқчи бўлсангиз, пул миқдори "музлатилган" статусидан ечилади ва тўлиқлигича карта балансига қайтарилади. Унгача ушбу пул миқдори "музлатилган" ҳолда тураверади. Ушбу хизмат тури иштирокчилари харидор, мерчант ва Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳисобланади.

uzcard.uz