Давлат органларида эксперт-таҳлил гуруҳлари тузилади

2018 йил 29 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3628-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ушбу қарорга мувофиқ, республика аҳамиятидаги давлат органларида дои­мий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари тузилмоқда. Улар 20 нафарга­ча ташаббускор ва малакали мутахассис­лардан иборат бўлади.

Мазкур гуруҳлар, биринчи навбат­да, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёса­тининг устувор йўналишлари бўйича фа­олият юритаётган давлат органларида тасдиқланган режа-жадвал асосида ту­зилади. Улар қаторига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий суд, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идо­ралари (жами 23 та муассаса) киритилди.

Гуруҳ таркиби давлат органининг би­ринчи раҳбари томонидан давлат орга­ни фаолиятига мутасаддилик қилаётган Президент девонининг тегишли хизмати ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг комплек­си билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Эксперт-таҳлил гуруҳларига давлат ор­ганининг маълумотлар базаларидан ахбо­рот, статистик ва бошқа материалларни олиш, гуруҳга юклатилган вазифаларни бажаришда эксперт жиҳатдан амалий кў­маклашиш учун давлат органи бўлинмала­ри ходимларини жалб этиш ҳамда давлат органи бўлинмаларидан унинг фаолияти­ни янада такомиллаштириш, тайёрлана­ётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифларни сўраб олиш ҳамда давлат органи бўлинмаларидан қа­бул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат­лар, шунингдек, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича қилинган ишлар натижалари тўғри­сидаги ҳисоботларни талаб қилиб олиш ҳуқуқлари берилди.

Ҳасан САЪДУЛЛАЕВ