Почта жўнатмалари вазни оширилди

"Ўзбекистон почтаси" томонидан почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб курьерлик жўнатмаларининг чекланган вазни 50 килограммгача оширилди.

Жумладан, ер усти транспортида 10 кг.дан 50 кг.гача оғирликдаги курьерлик жўнатмаларини манзилга етказиб бериш нархи 33 900 сўмдан 133 900 сўмгача, ҳаво кемасида эса 47 500 сўмдан 187 500 сўмгача бўлган суммани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, авваллари ички курьерлик жўнатмаларининг чекланган вазни 10-15 кг.гачани ташкил этар эди.

pochta.uz