Экспертлар кенгаши

"Солиқ Инфо" газетаси қошида 2010 йилда ташкил этилган Экспертлар кенгашининг асосий вазифаси солиқ солиш ва бухгалтерия соҳасидаги айрим муаммоли масалалар бўйича қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли идораларга тавсия этишдан иборат. Бу эса давлат органларига юқоридаги масалалар юзасидан қайта ишланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлашда ёрдам беради.

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, солиқ, бухгалтерия ва аудит соҳасидаги ташкилотлар мутахассислари, корхона, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳуқуқшунослар таҳририят қошидаги Экспертлар кенгашининг аъзоларидир.